“Ўзстандарт” агентлиги жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили дея номлангани боис ўз фаолиятида фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилишга, улар томонидан Стандартлаштириш,метрология ва сертификатлаштириш соҳаларига оид мурожаатларига ўз вақтида жавоб беришга устивор вазифа сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.
Айниқса, агентлик  раҳбарияти  томонидан ҳудудларда, олис туманлар кесимида сайёр қабулларнинг тизимли ташкил этилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.
Навбатдаги Сайёр қабул Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида ташкил этилди.  Мазкур учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг  матбуот котиби А.Расулов, Фарғона Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ш.Тоиров, Фарғона Синов ва сертификатлаштириш маркази директори М.Азимов ва Қўқон Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Я.Расулов иштирок этдилар.
Сайёр учрашуви давомида йиғилганларга “Ўзстандарт” агентлиги тизимдаги янгиликлар, ва келгусида бажарилиши лозим бўлган дастурлар ҳақида маълумот берилди.
Учрашув савол-жавоб тарзда ташкил этилиб, ишлаб чиқариш корхоналари вакилларининг саволларига батавфсил жавоб берилди.
Келгусида бундай учрашувлар вилоятнинг барча туманларида ҳам тизимли ўтказилиши режалаштирилди.