«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati



Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги "Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 122-сонли қарорига асосан ишлаб чиқарувчи корхоналарга қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришга ёрдам бериш мақсадида "Ўзстандарт" агентлигида Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси (кейинчалик - Бюро) ташкил этилди.

Бюронинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга стандартлар, сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар юзасидан халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича бепул маслаҳат хизматлари кўрсатиш;
  • экспортга мўлжалланган маҳсулот ишлаб чиқаришда халқаро ва мамлакатлараро стандартлар талабларини жорий этиш ва уларга эришиш бў йича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • корхоналарга маҳсулотни хорижий бозорларга киритиш бўйича ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш;
  • маҳсулотни стандартлаштириш, сертификатлаш, ёрлиқлаш, ўраш ва бошқа параметрлар бўйича халқаро ва мамлакатлараро талаблар бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш.

Бюрода Стандартлаштириш, Метрология, Маҳсулотларни сертификатлаш, қадоқлаш, ёрлиқлаш ва бошқа параметрлар бўйича, Органлар ва лабораторияларни аккредитация қилиш ва аттестациядан ўтказиш бў йича маслаҳатчилари, ҳамда ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларидаги вакил (маслаҳатчилари) фаолият кўрсатмоқда.

Бюронинг марказий аппарати "Ўзстандарт" агентлиги биносида жойлашган, манзили қуйидагича:
Бюронинг электрон почтаси: export@standart.uz. Телефон рақами: 249-80-15; 202-00-11 (1009).
Манзили: Тошкент шаҳри 100049, Олмазор тумани, Форобий кўчаси 333 "А"

Вилоятдаги тадбиркорлар эса "Ўзстандарт" агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармаларига (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан ташқари) мурожаат этишлари мумкин.

БИЗНИНГ ҲАМКОРЛАР:

Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси (ССП). 
ССП фаолиятининг асосий мақсадлари: республикадаги тадбиркорларнинг чет эллик шериклар билан алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш; 
тадбиркорларга чет эллик шериклар билан амалий мулоқотлар ва алоқаларни кенгайтиришда кўмаклашиш; маҳаллий товарлар ва хизматларни ташқи бозорларга олиб чиқишда фаол кўмаклашиш.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки қошида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
Жамғарманинг асосий мақсади кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликларининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, уларга замонавий, чет эл бозорларида рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришда ва уни экспортга чиқаришда зарур ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш, мамлакатимизнинг экспорт қилувчи тадбиркорларини ташқи бозор конъюнктураси ўзгаришлари хавф-хатарларидан ишончли ҳимоя қилишни таъминлашдан иборат.

Диққат!

Германия халқаро ҳамкорлик жамиятнинг (GIZ) “Марказий Осиёда минтақавий савдога кўмаклашиш” Дастури ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Финляндия ҳукумати томонидан молиялаштириладиган “Савдо ривожланишига  кўмаклашиш” лойиҳаси кўмагида “Узстандарт” агентлигининг “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш Бюроси” томонидан “Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак (мева-сабзавот маҳсулотлари мисолида)” қўлланмаси (pdf, 4.5Mb) тайёрланди. Ушбу қўлланма ўз маҳсулотларини Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатларига экспорт қилишдан манфаатдор бўлган ишлаб чиқарувчилар учун мўлжалланган. Қўлланма Европа Иттифоқининг Ягона бозори тўғрисида умумий тушунча, шунингдек, ЕИ мамлакатларига мева-сабзавот маҳсулотларини импорт қилишда қўйиладиган махсус талаблар тўғрисида батафсил маълумот олишда тадбиркорларга ёрдамчи восита вазифасини ўтайди. Бундан ташқари, қўлланмада манбалар учун ҳаволалар кўрсатилган бўлиб, уларда ЕИ мамлакатларига импорт қилиш билан боғлиқ қонун ҳужжатлари ва тартиб-таомиллар тўғрисида қўшимча маълумотлар келтирилган. Қўлланманинг электрон версиясини “Ўзстандарт” агентлигининг интернет тармоғидаги www.standart.uz сайтидан ва Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт Дастурининг www.uz.undp.org сайтидан олиш мумкин. Қўлланмани ишлаб чиқишда ЕИ экспортни қўллаб-қувватлаш хизматининг ЕС Export Helpdesk (www.exporthelp.europa.eu) сайтида тақдим этилган маълумотдан фойдаланилган.

 

«Ўзстандарт» агентлиги “Маҳсулотларни экспортга қилишга кўмаклашиш Бюроси» ҳамда Германия Ҳалқаро хамкорлик ташкилотининг «Марказий Осиёда минтақавий савдога кўмаклашиш” Дастури билан ҳамкорликда «Европа иттифоқи мамлакатлари бозорларига қандай қилиб экспорт қилиш керак. Текстиль маҳсулотлари мисолида» қўлланмаси тайёрланди.   (pdf, 4.5MB). Ушбу қўлланма текстиль маҳсулотларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишдан манфаатдор бўлган ишлаб чиқарувчиларга мўлжалланган бўлиб, Европа Иттифоқи мамлакатлари бозорларига импорт қилиш тартиб-таомиллари ва қўйиладиган талаблар ҳамда текстиль маҳсулотларининг ҳалқаро стандартлари ҳақида маълумотлар жойлаштирилган.  

 

 

Диққат! Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122 – сонли «Сертификатлаштириш тартиботларини ва сифат менежменти тизимларини жорий этишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгърисида»ги Қарорига асосан экспортга этказиб бериш учун ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни мажбурий равишда сертификатлаштирилиши бекор қилинди.

Экспортга ишлаб чиқарадиган корхоналарни стандартлаштириш ва сертификатлаштириш соҳаларидаги мамлакатлараро талаблар бўйича маълумотларга тез суръатда эга бўлишларини ошириш учун тегишли сайтларга ҳаволалари билан давлатлар бўйича қуйидаги маълумотлар тақдим этилган:

МДҲ давлатлари бўйича маълумот:

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги ҳуқуматлараро битимлари;

Техник регламентлари;

Мажбурий тартибда мувофиқлиги баҳоланадиган махсулотлар рўйхати;

Аккредитланган сертификатлаштириш идоралари рўйхати;

Давлатлараро стандартлар каталоги;

МДҲ давлатларининг бозорларида маҳсулотни жойлаштириш шароитлари:

- Арманистон Республикаси

- Беларус Республикаси

- Қозоғистон Республикаси

- Россия Федерацияси

- Туркманистон

- Украина

Божхона Иттифоқининг (Беларус, Қозоғистон, Россия) аъзо давлатларида маҳсулот хавфсизлиги устидан назорат билан богълиқ масалалар

Хорижий давлатлар бўйича маълумот

АҚШ

Буюк Британия

Германия

Греция

Италия

Испания

Миср Араб Республикаси

Полша

Словакия

Франция

Ҳиндистон

Хитой Халқ Республикаси

Япония