“Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти томонидан 2016 йил биринчи ярим йилликда Қорақолпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги шаҳар ҳамда туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули режасига кўра, жорий йилнинг 21 апрел куни Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида “Ўзстандарт” агентлиги “Метрология хизматлари кўрсатиш маркази” ДК директори Фахриддин Самадовнинг сайёр қабули ўтказилиши режалаштирган.

Сиз мазкур учрашувда фаол иштирок этиб, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш тизимлари билан боғлиқ саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.