“Ўзстандарт” агентлиги тизимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги 2935-сонли қарорига асосан бир қатор тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

  Жумладан, “Ҳалқ билан мулоқот ва инсон манфиатлари йили” давлат дастури доирасида Республика синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан Тошкент шаҳрининг “Тошкент-товар”, “Шош-транс”, “Арк-булоқ”, “Келес” божхона терминалларида тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи сертификатлаштириш идоралари ташкил этилди.

Булардан ташқари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 июндаги ПҚ-3077-сонли қарорига асосан тадбиркорликни қўллаб қувватлаш мақсадида жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб мувофиқлик сертификатини бериш 3 иш кунида этиб белгиланиши эътиборга молик. 

 “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Республикамизнинг олис ҳудуддларида жойлашган ўлчов воситаларни қабул қилиш ҳамда аҳолига қулай метрологик хизмат кўрсатиш мақсадида 2017-2020 йиллар давомида 19 та (2017 йилда 8 та, 2018 йилда 3 та, 2019 йилда 4 та, 2020 йилда 4 та) шаҳобчалар ташкил этиш белгиланган.

2017 йил 1-ярим йиллиги давомида 7 та (Қашқадарёнинг Ғузор, Бухоронинг Қоракўл, Жиззахнинг Пахтакор, Сурхондарёнинг Шеробод, Андижоннинг Қўрғонтепа, Фарғонанинг Қува, Хоразмнинг Хазорасп туманларида) метрологик хизматлар кўрсатиш шаҳобчалари ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги метрологик хизматлар кўрсатиш шаҳобчаси хизматлар турлари кенгайтирилди.

Шунингдек, 2017 йил II-ярим йиллиги давомида2 та (Жиззах вилоятидаги Мирзачўл ва Андижон вилоятидаги Балиқчи) туманларида шаҳобчалар ташкил этилади ва 2 та (Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқала ва Қўнғирот) туманда ташкил этилган шахобчаларни  хизматлар турлари кенгайтирилади