Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2935-сонли Қарори асосан олис ҳудудда жойлашган ўлчов воситаларни қабул қилиш ҳамда аҳолига қулай метрологик хизмат кўрсатиш мақсадида 2017-2020 йиллар давомида 19 та (2017 йилда 8 та, 2018 йилда 3 та, 2019 йилда 4 та, 2020 йилда 4 та) шаҳобчалар ташкил этиш белгиланган.

2017 йил 1-ярим йиллиги давомида 7 та (Қашқадарёнинг Ғузор, Бухоронинг Қоракўл, Жиззахнинг Пахтакор, Сурхондарёнинг Шеробод, Андижоннинг Қўрғонтепа, Фарғонанинг Қува, Хоразмнинг Хазорасп туманларида) метрологик хизматлар кўрсатиш шаҳобчалари ташкил этилиб, Сурхондарё вилоятининг Денов туманидаги метрологик хизматлар кўрсатиш шаҳобчаси хизматлар турлари кенгайтирилди.

Натижада худудий марказлар томонидан 25 та узоқ туманларда метрологик хизматлар кўрсатиш фаолияти йўлга қўйилди. 2017 йилнинг I-ярим йиллигида жами 68915 та (32587 та газ, 7854 та сув ва 28474 та электр) маиший ҳисоблагичлар қиёсланиб, 71,6 млн. сўм даромад олинди.

Шунингдек, 2017 йил II-ярим йиллиги давомида 2 та (Жиззах вилоятидаги Мирзачўл ва Андижон вилоятидаги Балиқчи) туманларида шаҳобчалар ташкил этилади ва 2 та (Қорақалпоғистон Республикасидаги Элликқала ва Қўнғирот) туманда ташкил этилган шаҳобчаларни  хизматлар турлари кенгайтирилади.