Бунинг учун аввало корхоналарнинг экспорт имкониятини ошириш мақсадида ИСО 9001 халқаро сифат менежментини жорий этиш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш асосий вазифа этиб белгиланди.

Жорий йилда 4,5 мингта корхонада, шундан 1700 таси экспортер корхоналар бўйича аниқ иш режани ҳокимликлар, тармоқлар ва корхоналар билан тасдиқланди.

 Йил бошидан 150 та корхонада ИСО 9001 стандарти бўйича сифат менежменти жорий этилди. Биринчи ярим йилликда бу кўрсатгич 800 тага етказилади.

Маълумот учун 2017 йил режаси: Қорақалпоғистон Республикаси (185) Тошкент ш. (872), Тошкент в. (537), Фарғона (415), Самарқанд (383), Андижон (354), Наманган (344), Хоразм (307), Бухоро (228), Қашқадарё (215), Навоий (205), Сурхондарё (172), Жиззах (163), Сирдарё (83).