Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига кўра, 2016 йил давомида тадбиркорлик субъектлари учун амалдаги қонун ҳужжатлари бўйича ўқув семинарлари ўтказилади.
Ўтказиладиган семинарларда, амалдаги қонун ҳужжатларининг стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш йўналишлари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш учун “Ўзстандарт” агентлиги тизим таркибига кирувчи ва қуйи ташкилотларининг мутахассис ҳодимлари қатнашадилар.
Семинарларнинг ўтказилиш графиги ва чора-тадбирлар режаси билан бизнинг сайтимизда танишишингиз мумкин. Қатнашиш истагида бўлган барчани ўқув семинарларига таклиф этамиз.