Андижон ва Самарқанд синов ва сертификатлаштириш марказларининг менежмент тизимларини сертификатлаштириш идоралари ТуркАК халқаро идораси томонидан халқаро даражада аккредитациядан ўтказилди.

Шунга кўра сертификатлаштириш идоралари сони 28 тага етказилиб,шундан 11 таси (39,3%) халқаро даражада тан олинган сертификатлаштириш идоралари хисобланади.

Амалга оширилган ишлар натижасида бугунги кунда Республикадаги 45078 та ишлаб чиқарувчи корхоналардан 5433 та (12%) корхоналарда халқаро менежмент тизимлари жорий этилди. 2017 йилнинг I-ярим йиллигида 1252 та корхоналар сертификатлаштирилди.  Шундан: ISO 9001 - 5219 та; ISO 14001 - 59 та; OHSAS 18001 - 77 та; ISO 22000 - 101 та; ISO 50001 - 21 та; ISO/TS 16949 - 41 та; GMP - 11 та ва уйғунлашган менежмент тизимлари - 63 та.