Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисанинг 2010 йил 21 июлдаги          154-сонли “Тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисм ва материалларни саноат кооперацияси асосида ишлаб чиқаришда, махаллийлаштириш дастурини реализация қилиш ва шакллантириш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” фармойишини бажариш мақсадида, “Ўзстандарт” агентлигига 68 корхона учун ҳужжатлар тўплами хулоса бериш учун тақдим этилди. Шулардан, 59 та ташкилотларга импорт қилинаётган товарларнинг мамлакатда ишлаб чиқарилаётган ўхшаш товарларнинг сифати ва параметрларини номувофиқлиги тўғрисида хулосалар берилган. 9 та корхоналарга техник ва сифат тавсифларининг мавжуд эмаслиги ва Давлат стасистика қўмитасининг маълумотлари бўлмаганлиги сабабли локализация бўйича хулоса бериш рад этилган.

Меъёрий хужжатларнинг экспертиза қилиш бўлими томонидан хисобот даврида 352 та экспертиза хулосаси берилди. 324 та меъёрий хужжатлар рўйхатга олиниб “Узстандарт” агентлигининг СДНМваАТЖЭ бошқармаси давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, бўлим мутахассисилари томонидан 34 та мурожаатга мувофиқ 46 та махсулотга меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда методик ёрдам кўрсатилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли “2020 йилгача бўлган даврда миллий инфротузилмалар сифатини ривожлантириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарори 1-банди ва 3-иловаси ижросини таъминлаш мақсадида ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисининг 2016 йил 31 октябрдаги 96-а-сон баёнининг 1-иловаси 12-бандининг ижроси бўйича Хўжалик субъектлари ва корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга халқаро стандартларни жорий этишда амалий маслахатлар берилди.

 

Меъёрий ҳужжатлар билан таъминлаш ва давлат фондини юритиш бўлими вазирликлар, ташкилотлар, тадбиркорлар ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмаларига асосан меъёрий ҳужжатларнинг нусҳалари, меъёрий ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичлари (каталоглар) билан таъминланди хамда Буюртмачиларнинг мурожаатларига асосан уларнинг меъёрий ҳужжатларини актуаллаштириш ишларини амалга оширди. Ҳорижий давлатлардан тадбиркорлар томонидан  Республика ҳудудига олиб келинаётган ва четга олиб кетилаётган маҳсулотларга тегишли меъёрий ҳужжатларини шартли белгиларини ва номларини аниқлаб бериш хизматлари бажарилди.

2017 йил 1 чоракда меъёрий ҳужжатлар давлат фондига 310 та меъёрий ҳужжатлар келиб тушган. Ундан: давлатлараро (ГОСТ) 24 та (жаъми 20227та), хорижий давлатлар стандартлари (ГОСТ Р) 86 та (жаъми 13451),  халқаро стандартлар (ИСО) 72 та (жаъми 11470 та).

Республика меъёрий ҳужжатлар давлат фонди 342 та ҳужжатлар билан тўлдирилди. Шулардан: O,z DSt – 54 та (жаъми 4284), Ts - 288 та (жаъми 6992 та).

Хисобот даврида буюртмачиларга меъёрий ҳужжатлар нусхаларини кўпайтириб беришга 490 та буюртма келиб тушган. Буюртмачилар 2901 та меъёрий ҳужжатлар нусхалари билан таъминланди.

Хисобот даврида Ўзбекистон давлат стандартлари (O,z DSt) 34 та  ва ташкилотнинг стандартлари (Ts) 34 та йиллик кўрсаткичлари тайёрланди, шунингдек 35 нусхада Давлатлараро стандартларнинг йиллик кўрсаткичлари буюртмачиларнинг мурожаатларига асосан  электрон шаклда такдим этилди.