Дунёда қувончу-шодликлар бисёр. Аммо балажонларнинг шўх-шодон  кулгулари, хурсандчиликларини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

            Мустақиллик байрами ва янги ўқув йилининг бошланиши арафасида юртимизнинг барча жойларида байрам тадбирлари нишолланмоқда. Унда болажонларимиз учун ҳукуматимиз томонидан берилаётган эътибор ва ғамхўрликлари тўғрисида маълумотлар берилди.

         “Ўзстандарт” агентлиги раҳбарияти ҳам доимий анъанага содиқ қолган ҳолда агентлик тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг фарзандларига янги ўқув йил бошланиши муносабати билан совғалар топширилди.

        Байрам муносабати билан ташкиллаштирилган  дастурида болажонлар  она Ватан ҳақидаги шеърларни  айтдилар.