Хурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!

Сиз маиший электр, газ ва сув ҳисоблагичларини Давлат қиёслов кўригидан ўтказмоқчимисиз? Унда марҳамат қуйидагиларга ахамият беринг!

    Тошкент шахри бўича нархлар!

Маиший газ ҳисоблагичларини қиёслаш нархи               –   4 260 сўм.

Маиший сув ҳисоблагичларини қиёслаш нархи               –   5 964 сўм.

Бир фазали электр ҳисоблагичларни қиёслаш нархи       – 25 979 сўм 40 тийин.


 

Маълумот учун хисоблагичларнинг давлат қиёслаш кўригидан ўтказиш даврийлиги қуйидагича:

 

Электр ҳисоблагичлари   4 йилда бир марта

Маиший газ ва сув ҳисоблагичлари 4 йилда бир марта

Саноат газ ва сув ҳисоблагичлари 2 йилда бир марта

 

“Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институти ва унинг туманларда очилган бўлинмаларига мурожаат қилишингиз мумкин. Амалдаги сув, газ ва электр ҳисоблагичларининг (№ 2604 ва № 2736) навбатдаги қиёслаш даврининг тугашидан бир ой олдин таъминотчи корхоналар томонидан Сизга ҳисоблагичларингизни навбатдаги қиёсловдан ўтказиш лозимлиги хақидахабарнома тақдим этилади. Ушбу хабарномани олиб Сиз таъминотчи номига ариза беришингиз лозим. Таъминотчи корхона уйингиздаги ҳисоблагични ечади ва далолатнома тузади.

Тўловлар амалга оширилганидан сўнг худудий электр тармоқлари корхонаси вакили ҳисоблагични олиб  “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институтига топширади.

Газ ва сув ўлчаш приборларини истеъмолчиларнинг ўзлари “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институтига топширади. Ҳисоблагичлар уч иш кунида текширилиб, сертификат билан тақдим этилади.

Шуни унутмангки, республикамизда фақат “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги корхоналаргина маиший ҳисоблагичларни қатъий белгиланган нархларда давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ҳуқуқига эга. Таъмирлаш билан боғлиқ масалалар “Ўзстандарт” агентлиги ваколатига кирмайди, ўз навбатида таъмирлаш корхоналари ҳисоблагичларни давлат қиёслов кўригидан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас.

УНУТМАНГ: “Ўзстандарт” агентлиги ходимлари хонадонларда юриб қиёслаш ишларини олиб бормайдилар!

Таъминотчи корхона вакиллари хонадонингизга келганида гувоҳномасини талаб қилишингиз ёддан чиқмасин!

 

Иш тартиби: Душанба-жума кунлари

соат 900 дан 1800 гача.Тушлик 1300 дан 1400 гача.

 

Ўзбекистон миллий метрология институтининг ишонч телефони: 150 26 03,

Электр ҳисоблагичлари бўйича       150 26 07, 150 65 07

Газ ва сув ҳисоблагичлари бўйича   150 26 08, 150 26 18.

Манзил: Метрология хизматлари кўрсатиш маркази, Тошкент ш.,  Фаробий кўч., 333 «А»; 

Мўлжал: Беруний метро бекати.