Бугунги кунда маҳсулот сифатига бўлган эҳтиёж ҳар қачонгиданда кўпроқ кучайиб бормоқда. Биринчи навбатда истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш ва шу билан биргаликда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотни ташқи бозорларда ҳам рақобатбарошлигини оширига эътибор қаратилмоқда.

 Бундай жараёнда мамлакатимизда жаҳон андозалари асосида маҳсулот ишлаб чиқараётган тадбиркорларни давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани, уларга кенг имкониятлар ва имтиёзлар берилаётганидан далолатдир.

1) ”Стандартлаштириш тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосан норматив ҳужжатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш таъқиқланади.

Албатта, стандартнинг белгиланган талаблари  бўйича ишлаб чиқариладиган ҳар бир маҳсулотлар ўз-ўзидан сифатли бўлади.

Бугунги кунга келиб, Республикамизда электр техника жиҳозлари бўйича фаолият юритаётган корхона ва тадбиркорларимиз сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни жадал суратларда олиб боришмоқда. Бундан фақат фахирлансак арзиди.

Ушбу фаолият бўйича амалдаги 400 дан ортиқ меъёрий ҳужжатларидан фойдаланилмоқда.

Белгиланган меъёр талаблари бузилмайди ва сифатли маҳсулотларни ишлаб чикаришга замин яратади.

Бироқ, айрим холларда чет элдан келтирилган  сифатсиз маҳсулотларни бозор расталарида учратиб коламиз. Бу ҳолатда меъёр талаблари бузилаётганига дуч келамиз. Масалан электр узаткич, электр чойнакларни сифатсизлари учраб турибди.

2) Стандарт бу - кўпчилик манфаатдор томонларнинг ўзаро келишуви асосида ишлаб чиқилган меъёрий талаблар белгиланган, тан олинган идора томонидан тасдиқланган ҳужжат.

3) Стандартнинг турлари 4 хил тоифадан иборат.  

1Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар (ГОСТ 20939-та);

2. Ўзбекистон Республикасининг давлат стандартлари (O’z Dst 4284-та);

3. Ташкилотнинг стандартлари (Ts 6992-та);

4. Хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари (ГОСТ Р, DIN,ASTM, GMW ва бошқалар. 13451 та.

Узстандарт агентлиги давлат фондида 33507 дан ортик амалдаги стандартлар мавжуд.

Шунингдек, амалдаги 3000 дан ортиқ Ўзбекистон Республикасининг  давлат стандартлари (O’z Dst) ва давлатлараро стандартларни (ГОСТ) ҳалқаро стандартлар (ИСО) билан уйғунлаштиришга эришилди, бу эскирган синов усуллари ўрнига ҳозирги кун талабига жавоб берадиган синов усуллари жорий этилади.  Бу эса ўз навбатида маҳсулотни ички ва ташқи бозор учун рақобатбардошлигини ошишига олиб келади.

Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида давлат фондидаги мавжуд бўлган амалдаги 20 мингдан ортиқ стандартлар агентликнинг www.standart.uz расмий веб сайтига фойдаланиш учун жойлаштирилди. Бунинг натижасида эса тадбиркорларга вақт ва маблағни тежаб, бепул фойдаланиш имкониятини беради.

Ҳар ойда фонддаги мавжуд стандартлар таҳлил қилиниб, таҳлиллар натижасига кўра 50 тадан (бугунги кун холати бўйича 391 та жорий этилди) ИСО стандартлари жорий қилиниб маҳсулотларни сифати даражасини кўтариш орқали ташқи бозорга ҳеч қандай тўсиқларсиз кириб боришга, шунингдек, Республикамизда амалдаги халқаро стандартларнинг фонди ошиб, босқичма-босқич янги стандартлар билан фойдаланиш учун тадбиркор ва ташкилотларга кенг имкониятлар яратилмоқда.