“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, навбатдаги Сайёр қабул учрашуви Наманган вилоятида ташкил этилди.

Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад, юридик ва жисмоний шахсларнинг фаолиятларида Стандартлаштириш, метрология ҳамда сертификатлаштириш соҳалари юзасидан саволларига ўз вақтида жавоб бериш ва мавжуд муаммоларга ечим топишга қаратилган.

Тан олиш керак, кейинги қисқа вақт ичида Наманган Синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан аҳоли учун бир қатор қулайлик ва  имкониятлар яратилди.

Масалан, жорий йилда вилоятнинг Чуст туманида маиший ўлчов воситаларини қиёсловдан ўтказадиган шахобчанинг ташкил этилгани ва келгусида бундай шахобчалар сонини янада кўпайтириш режалаштирилган.

Булардан ташқари Синов ва сертификатлаштириш маркази лабораториясини замонавий жиҳозлар билан таъминлаш ва унинг имкониятларини янад кенгайтириш истиқболлари ҳам белгилаб олинди.

Сайёр қабул учрашувида йиғилганларга барча соҳалар бўйича тўлиқ маълумотлар берилди.

Тадбирда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А.Расулов,Наманган Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи А.Убайдуллаев ва Наманган Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Б.Бойбобоев ҳамда соҳага алоқадор мутахассислар иштирок этиб, саволларга жавоб бердилар.

Йиғилиш сўнгида, меҳмонлар марказ фаолияти билан яқиндан танишиш баробарида, замонавий лаборатория имкониятлари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлдилар.