“Ўзстандарт” агентлиги Сирдарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Сирдарё Синов ва сертификатлаштириш марказининг бир гуруҳ ходимлари байрам арафасида Президентимиз томонидан кўкрак нишонлари билан тақдирландилар.

Гулистон шаҳридаги “Ёшлар маркази” биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев иштирок этди ва сўзга чиқди.

Байрам тадбирида “Ўзбекистон Конституциясига 25 йил” эсдалик нишонлари  Сирдарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Б.Хамракулов, Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори Ж.Шакаров ва ходимлардан И.Қаноатов, Н.Муратовларга топширилди.

Фурсатдан фойдаланиб ҳамкасбларимизни юксак ишонч ва билдирилган  масъулият билан табриклаймиз.