“Ўзстандарт” агентлиги  Бош директори Абдуҳамид Каримов  2018 йилнинг 4-6 январ кунлари Республикамизнинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари бўйлаб бир неча Сайёр учрашувларни ўтказди.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов 4 январ куни дастлаб ўз сафарини Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги Муҳандислик технологиялари институтида ташкил этилган Сайёр қабулда иштироки билан бошлади.

Мазкур учрашувга вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг вакиллари ҳамда институтнинг бир гуруҳ ўқитувчилари ва  фаол талаба-ёшлари таклиф этилди.

Сайёр учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов сўзга чиқиб, янги йилда ҳам Республикамиз миқёсида Сайёр учрашувларни кўпроқ ташкил этишга эътибор қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб, ҳозирги кунда Агентлик томонидан олиб борилаётган ишларнинг кўлами ва тадбиркорларга, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда экспортиёр корхоналарнинг фаолиятларини янада ривожлантириш масалаларида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан берилаётган амалий ёрдамлар хусусида батавфсил маълумот берди.

Учрашувда Наманган Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи А.Убайдуллаев, Наманган Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Б.Бойбобоев ва институтнинг раҳбарияти иштирок этиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлашга келишиб олдилар.