“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, навбатдаги учрашув Пойтахтимизнинг Яккасарой туманида ташкил этилди.

Сайёр учрашувида Тошкент шаҳри миқёсида ва Яккасарой туманида фаолият кўрсатиб келаётган жисмоний ва юридик шахслар қатнашдилар.

Мазкур учрашув Яккасарой тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилганлиги боис, унда туман ҳокимлигининг иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бўлими бошлиғи У.Каримов ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги қошидаги СМСИТИ нинг раҳбарияти ва бошқа масъул ходимлари иштирок этдилар.

Сайёр учрашувида қатнашган тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналарининг вакилларига ҳозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ва унинг самаралари хусусида батавфсил маълумот берилди.

Шунингдек, маҳсулотларнинг сифатини ошириш ҳамда яқиндагина Агентлик томонидан қабул қилинган “Ҳалол” стандартининг афзалликлари хусусида ҳам кенг ахборотлар тақдим этилди.

Учрашув сўнгида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.