Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган «Мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда инспекция назоратини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом»га асосан “Ўзбекаккредитация” давлат корхонаси томонидан “Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг маҳсулотларни сертификатлаштириш органи, синов ва ўлчаш лабораториялари фаолияти устидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ инспекция назорати ўтказилди.  

Ўтказилган инспекция назоратида “Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг маҳсулотларни сертификатлаштириш органи, синов ҳамда ўлчаш лабораторияларида бир қатор номувофиқликлар аниқланди ва улар бўйича номувофиқлик баённомалари расмийлаштирилди.

Ўтказилган инспекция назорати натижалари ва Аккредитация Кенгаши тавсиясига асосан, юқорида кўрсатилган маҳсулотларни сертификатлаштириш органи, синов ва ўлчаш лабораторияларининг аккредитация гувоҳномалари 2018 йилнинг 5 февралидан 10 иш кунига тўхтатилди.