Матбутот анжумани аввалида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Ж.Шукуров сўзга чиқиб, журналистларга мавзу юзасидан ташкил этилган учрашувнинг долзарблиги ҳақида маълумот берди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, “Ҳалол” белгиси остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга Европа иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, дунёда мусулмонларнинг ортиб бориши (тахминан 1,8 млрд одам, ер аҳолисининг 24 фоизи) «Ҳалол» стандарти талаблари асосида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларга талабнинг ошишини таъминлайди.

Маълумот учун: Экспертларнинг фикрича, 2025 йилда ҳалол маҳсулотларининг улуши дунёда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг камида 20 фоизини, 2030 йилга бориб эса 25 фоизини ташкил этади.

Бугунги кунда, МДҲ мамлакатлари (Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон), Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Иордания, Миср, Бахрайн каби мусулмон мамлакатларига «Ҳалол» белгиси остида ўз маҳсулотларини экспортга чиқариб улгурган.

Мисол учун: Биргина Бирлашган араб амирликлари 200 дан ортиқ давлатлар билан савдо сотиқ ишларини амалга оширади, бунда маҳсулотларни экспорт қилиш учун “Ҳалол” белгиси билан сертификатланган маҳсулот талаб этилади.

Ҳалол стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар бозори ҳажми 4,0 триллион АҚШ долларини ташкил этади, шундан:

- Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) мамлакатларига - 20 фоиз;

- Исломий бўлмаган мамлакатларга (Европа Иттифоқи, Австралия, Янги Зеландия, Бразилия ва б.қ.) – 80 фоиз.

2018 йил охирига келиб ҳалол маҳсулотлари бозори ҳажми тахминан 6,4 триллион АҚШ долларини ташкил этиши кўзда тутилган.

Мисол учун: Ҳалол туризм - бу жадал ривожланаётган соҳа бўлиб, унинг йиллик ҳажми 126 млрд. АҚШ долларини ташкил қилади, 2020 йилга келиб бу кўрсаткич 419 млрд. АҚШ долларга етади.

“Ҳалол” туризм индустрияси охирги вақтларда жадал суръатларда ўсиб бормоқда ва мутахассислар томонидан бу туризм соҳасидаги янгиланиш сифатида баҳоланмоқда.

Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг маълумотларига кўра, ҳар йили 300-330 миллион сайёҳлар дунёдаги энг муҳим диний объектларга ташриф буюришади.

Матбуот анжуманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3377-сонли Қарорига мувофиқ юртимизда “Ҳалол” стандартини жорий этиш вазифаси юклатилган эди.

Шу мақсадда, «Ўзстандарт» агентлиги томонидан ривожланаётган мамлакатларнинг туристик инфратузилмаси ҳолати ва экспорт имкониятларини ошириш тажрибалари ўрганилди. Яъни, сайёҳларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, сифатли ва қулай хизматлар кўрсатиш орқали туризм соҳасини ривожлантириш учун кўпгина мамлакатларда «Ҳалол» стандартлари бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқариш, шу жумладан овқатланиш хизматлари тизимининг мавжудлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Маълумот учун: Ҳалол (яъни - рухсат этилган) тушунчаси – бу «ислом динида рухсат этилган ва йўл қўйилган барча маҳсулотлар» бўлса, «Ҳалол» стандартлари эса – маҳсулотларни ислом дини талаблари бўйича ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва тамғалаш жараёнларига бўлган талабларни белгилайди.

«Нalal» араб атамасига нисбатан умумий методик кўрсатмалар «Кодекс Алиментариус» Комиссиясининг 1997 йилдаги 22 сессиясида қабул қилинган.

Маълумот учун: «Кодекс Алиментариус» – (лотинчада - овқат бўйича қонунлар ёки қонунлар тўплами) ягона шаклда баён этилган озиқ-овқат маҳсулотларига стандартларнинг халқаро ҳамжамияти томонидан қабул қилинган тўпламни ўзида ифодалайди.

Йиғилиш давомида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “Ҳалол” стандартини амалиётга жорий этиш,ва бу йўналишларда келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар атрофида ҳам мулоҳазалар билдирилди.

Матбуот анжумани сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.