Калибрлаш ва синов ускуналарни ишлаб чиқиш ва модернизация қилиш дастури доирасида “ЎзММИ” ДК тахографларни қиёслаш ва калиблашускунасини харид қилди. Тахограф – тезликни, иш тартибини, хайдовчилар ва экипажни дам олиш учун мўлжалланган, автортанспорт бортида ишлайдиган воситаларда назорат мосламаси.

Ҳозирги кунга қадар “ЎзММИ” ДК қиёслаш калибрлаш имкониятига эга бўлмаган. Институт мутахассислари Литва Республикасининг Кунас шахрида “Детагама” ЁАЖ да “Тахографларни текшириш ва калибрлаш” курсида малакасини ошириб(аналогли, электронли ва рақамли) тахографларни текшириш ва калибрлашда сертификатга эга бўлишди ва тахографларни қиеслаш ва калибрлаш учун усукунаси харид қилинди.

“ЎзММИ” ДК нинг  транспорт воситаларни аналогли, электронли ва рақамли тахографларни текшириш ва калибрлашда вақтни ва ҳаракатни ўлчаш соҳасида метрологик назоратни таъминлаш имконияти яратилди. Бунинг билан йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаёти ва соғлиғини асраш, ёқилғи сарфини тўғри ва оқилона ҳисобини олиб бориш шунингдек, умумий авария ҳодисаларини камайтиришга эришилади.