Қиёслаш ва синаш базасини ривожлантириш ва модернизациялаш дастури доирасида “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон миллий метрология иснтитути” Давлат корхонаси томонидан қуйидаги газ компонентлари миқдорига эга қиёслаш газ аралашмалари харид қилинди:

- водород (Н2);

- кислород (О2);

- азот (N2);

- метан (CH4);

- пропан (С3Н8)

- углерод оксиди (CO);

- углерод икки оксиди (CO2);

- азот оксиди (NO);

- азот икки оксиди (NO2);

- олтингугурт  икки оксиди (SO2).

Ҳозирги вақтда “ЎзММИ” ДК юқорида кўрсатиб ўтилган газ аралашмалари ёрдамида газ анализаторлари, газ детекторлари, сигнализаторлар, газ аналитик ускуналарини калибрлаш ҳамда қиёслаш ишларини олиб бормоқда, бу эса айни дамда газ таҳлили доирасидаги ўлчашларнинг аниқлиги ошишини ҳамда метрологик текширувини таъминлайди. “ЎзММИ” ДК, ишлаб чиқариш хоналаридаги ҳавода буғ ва газларнинг портлаш хавфи бўлган  концентрациялар ҳосил бўлишининг олдини олиш учун, газларнинг, ишлаб чиқариш жараёнларининг таҳлилий текширувида модда ва материаллар пробаларининг сифат ва миқдорий таркибини аниқлаш ва турли тадқиқотлар ўтказиш учун зарур бўлган газ таҳлили доирасидаги ўлчаш воситаларининг метрологик текшируви бўйича хизматларини таклиф этади.