“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан навбатдаги Сайёр учрашуви Тошкент вилоятининг Бўка туманида ташкил этилди.

Сайёр учрашуви Бўка тумани ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилиб унга туманда фаолият кўрсатиб келаётган жисмоний ва юридик шахслар таклиф этилди. Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот котиби А.Расулов, Тошкент вилояти Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи А.Додоев, СМСИТИ директори ўринбосари А.Муҳитддинов Бекобод Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ж.Ғаниев ва СМСИТИ бўлим бошлиғи Ж.Муродов иштирок этдилар.

Кун тартибидаги масала юзасидан “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот котиби А.Расулов сўзга чиқиб, агентликнинг устивор йўналишлари ва муҳим фаолияти, ўтказилаётган  сайёр қабулнинг мақсади, ва  бошқа бир қатор  масалалар юзасидан атрофлича маълумот берди.

 Шундан сўнг, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий-тадқиқот институти директори ўринбосари  А.Мухитдинов, Тошкент вилояти СМБ бошлиғи А.Додоев, Бекобод Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Ж.Ғаниевлар сўзга чиқиб, учрашувдан  кўзланган  мақсад,  корхона  ва ташкилотлар билан қай тарзда ҳамкорликни  йўлга қўйиш, сифатни бошқариш тизимларини жорий этишнинг авфзалликлари  каби  масалалари юзасидан кенг маълумотларни бериш билан бирга, тадбиркорларнинг кўплаб саволларига жавоб бердилар.

Бундай учрашувлар келгусида вилоятнинг бошқа туманларида ҳам ўтказилишига келишиб олинди.