Ўзбекистон Республикасида “Халол” стандартларини қабул қилиш ва амалиётга киритиш ишлари олиб борилмоқда. Бугунги кунда ушбу стандартларга мувофиқ миллий сертификатлаштириш тизимини яратиш ишлари бошланган.

Республикамизда “Халол” стандартларини қўлланилиши ихтиёрий равишда амалга оширилади.

“Халол” белгиси остида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг назорати амалдаги талабларга мувофиқ мувофиқлик сертификатини берган идора томонидан амалга оширилади.

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан ички бозорни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш ва сифатсиз маҳсулотлар тўғрисида истеъмолчиларни хабардор қилиш мақсадида “Назорат харидини ўтказиш” тартиби ишлаб чиқилди. Бугунги кунда ушбу тартиб тасдиқлаш жараёнида. Назорат хариди тартибида бозорларда сотилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги ўрганилиши ва яроқсизлик ҳолатлари аниқланса оммавий ахборот воситалари орқали ва ижтимоий тармоқларда бу ҳақда маълумотлар берилиши назарда тутилган.