Жорий йилнинг 23 феврал куни “Ўзстандарт”агентлигининг бош биносида, агентлик бошқарма бошлиқлари ҳамда Республика ва ҳудудий синов ва сертификатлаштириш марказлари қошидаги лаборатория бошлиқлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишни “Республика ССМ” ДК директор ўринбосари Фахриддин Саматов, “Ўзстандарт” агентлиги мувофиқликни баҳолаш бошқармаси бошлиғи Одил Тоҳиров, Стандартлаштириш бошқарма бошлиғи ўринбосари Зоир Аманов ва “Республика ССМ” ДК нинг ривожлантириш ва инновация масалалари бўйича Бош мутахассиси Алишер Матхалилов олиб бордилар.

Мазкур йиғилишда Республикадаги маҳаллий ишлаб чиқарувчи ҳамда экпортёр корхоналар томонидан ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни халқаро талаблар даражасида синаш ва натижаларни халқаро тан олинишига эришишни таъминлашда тизим ташкилотларидаги сертификатлаштириш идоралари ва синов лабораторияларини экспортга йуналтирилган озиқ-овқат ва қишлоқ-хўжалиги маҳсулотлари бўйича қабул қилинган (CODEX STAN, ЕЭК ООН, FFV ва ФАО/ВОЗ) халқаро стандартларга аккредитация доираларини кенгайтиришда мавжуд муаммоли саволларга тегишли жавоблар олинди.