“Ўзстандарт” агентлиги “Қўқон синов ва сертификатлаштириш маркази” Давлат корхонасининг синов базасини ривожлантириш режа-дастурига мувофиқ, Калибрловчи лабораториялар мажмуасига КНС-10.2 туридаги Светофильтрлар тўплами харид қилинди.

Ушбу светофильтрлар ГОСТ 8.557-2007 га мувофиқ, ўлчов воситаларини қиёслаш (калибрлаш)да фотометрик кўлами, спектрофотометрик тўлқин узунлиги шкаласи учун ишчи стандарт спектр ўтказувчанлиги сифатида фойдаланишга мўлжалланган.

Аккредитация доирасини кенгайтириш мақсадида фойдаланишга топширилаётган КНС-10.2 туридаги Светофильтрлар тўплами  “Қўқон синов ва сертификатлаштириш” давлат корхонасига юқори аниқликда ва самарали ишлаш имконини беради.     

Ахборот хизмати