Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилиниши муносабати билан, “Ўзстандарт” агентлиги, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси (“РССМ” ДК) томонидан, тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида “Star Screen” компанияси хамкорлигида мижозларга кўрсатилаётган ҳизматлардан қониқиш даражасини ўрганиш ва маълумотларга эга бўлиш “Ахборот монитори”ни ишлаб чиқди ва синов режимида “Higway Logistics Center” божхона терминалига ўрнатилди.

Ушбу тизимда махсус қурилма мониторига “РССМ” ДК нинг фаолияти билан боғлиқ маълумотлар интерактив меню кўринишида тақдим этилади. Оддий ва қулай интерфейс орқали фойдаланувчилар ўзларини қизиқтирган маълумотларни давлат тили ва рус тилида олишлари мумкин.  Бундан ташқари, тизимда боғланиш усуллари ҳам кўзда тутилган: таклиф ва эътирозлар бериш, мижозларнинг хизматлардан қоқиниш даражасини баҳолаш ва х.к. Бундай тизимларни яқин келажакда “РЦИС” ДК хизмат кўрсатадиган бошқа божхона терминалларида ҳам ўрнатиш режалаштирилган.