Жорий йилнинг 27 май куни “Ўзстандарт” агентлиги томонидан агентликнинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилаётган ишларни ягона амалиётни шакллантиришни тушунтириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.

“Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширишларни ўтказиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишларини кўриб чиқиш ва қўллаш тартиблари, профилактика ишларини амалга ошириш механизмлари ҳамда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида қабул қилинаётган норматив–ҳуқуқий ҳужжатларнинг қўллаш соҳасида ягона амалиётни шакллантиришни тушунтириш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

Ўқув семинарида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Ж.Мирсаидов, Стандартлаштириш давлат назоратини мувофиқлаштириш ва ахборот технологияларини жорий этиш бошқармаси бошлиғи Ҳ. Қосимов  ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг масъул ходими М.Насуллаев ҳамда Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши ишчи органи котиби Э.Жўраевлар иштирок этишди.

Мазкур ўқув семинарида бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш борасида кенг кўламдаги ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги ва бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида Президентимизнинг 2015 йилдаги ПФ-4725 сонли «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонида тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш, хусусий мулкдорлар ҳуқуқларини бузганлиги учун давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат қилувчи органларнинг мансабдор шахслари жавобгарлигини жиноий жавобгарликка тортиш даражасигача ошириш хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишнинг асосий йўналишларидан бири сифатида белгиланганлиги ҳақида тегишли тушунтиришлар берилди.

Мазкур ўқув семинари якунида ўтилган мавзулар юзасидан агентликнинг ҳудудий бошқармалари мутахассислари томонидан берилган саволларга тегишли жавоблар берилди. 

Ахборот хизмати