Халқимизда ҳар бир эзгу ташаббус ва режалар ҳамжиҳатликда ва ҳамкорлик тамойилларига асосланган ҳолда амалга оширилишида ҳикмат кўплиги таъкидланган.

Шу маънода “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовнинг ташаббуси билан, Республикамизнинг барча туманларида маҳаллий ҳокимликлар билан тизимли равишда Сайёр қабулларнинг ташкил этилаётгани, ва мазкур мулоқотлар натижасида кўплаб тадбиркорларимизга амалий ёрдам бериш имкониятлар яратилди.

Яқиндан бошлаб мазкур ишларнинг мантиқий давоми сифатида ва юртимиздаги ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларимиз фаолиятига яқиндан кўмаклашиш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов, Республикамизнинг барча вилоят ҳокимлари билан учрашувларни ташкил этиб, ҳудудларнинг ўзида стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш ҳамда маҳсулотларни жаҳон бозорларига экспорт қилиш жараёнларида ҳамкорликда ишлаш таклифи билан чиқди.

Дастлабки учрашув Сурхондарё вилояти ҳокими Эркин Турдимов билан бўлиб ўтди.

Ўзаро ишонч ва самимийликка асосланган мазкур учрашувда Сурхондарё вилоятида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулотларни рақобатбардошлигини ошириш ва жаҳон бозорларига экспорт қилишнинг келгусидаги режалари ҳақида келишиб олинди.

Шундан сўнг Бош директор А.Каримов вилоятдаги бир қатор ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти билан яқиндан танишди.