Жорий йилнинг 14 март куни Андижон вилоятида, Андижон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва “Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази” – давлат корхонаси ҳамкорлиги ҳамда Ташқи савдо Вазирлиги ёрдамида UNDP  «Aid For Trade» Минтақавий лойиҳаси томонидан «GLOBAL G.A.P»  халқаро стандарти: асосий талаблари ва устуворликлари” мавзусида семинар ўтказилди.

Ўтказилган семинарда вилоятдаги 40 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва экспорт қилувчи фермер хўжаликлари ва агрофирмалар ҳамда экспорт қилишга кўмаклашувчи ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Семинар давомида иштирокчиларга UNDP «Aid For Trade» Минтақавий лойиҳаси мутахассислари томонидан, «GLOBAL G.A.P.»  халқаро стандартининг асосий талаблари ва унинг афзалликлари тақдимотлар асосида яқиндан таништирилди ва амалиётга тадбиқ қилиш масалалари бўйича атрофлича мухокамалар этилди. 

 Шунингдек, кун тартибидаги «GLOBAL G.A.P.»  халқаро стандартининг талаблари, моҳияти ва долзарблиги юзасидан, бошқарма ва марказнинг малакали мутахассислари томонидан ҳам семинар иштирокчиларига батафсил маълумотлар берилди. Жумладан, мазкур хорижий стандартни амалиётга жорий этишнинг афзалликлари, ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи ва экспорт қилувчиларга мазкур стандартни сертификатлаштириш жараёнларида белгиланган меъёрларга амал қилиниши муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.