2018 йил биринчи чораги мобайнида кимё маҳсулотларини синаш лабораторияси томонидан «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги синов ва сертификатлаштириш марказлари, шунингдек, вилоятдаги кимё маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ишлаб чиқарувчи корхоналар  «BUXARA  LABSA  PFK» МЧЖ ҚК,  «BAHOR  PLASTICS» МЧЖ ҚК,  «BUXARA SHATEN  CLEAN» МЧЖ,  «HUSHBUY COSMETICS»  МЧЖ ҚК ва «BIOAKTIV  EFFEKT  SERVIS» МЧЖ билан даврий синовлар ўтказиш мазмунидаги синов шартномалари тузилди. Ушбу корхоналар қуйидаги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган – чизиқли алкилбензолсулфон кислотаси (LABSA), кир ювиш воситалари ва ювиш воситалари, шампун, геллар ва суюқ совун. «BUXARA  LABSA  PFK» МЧЖ ҚК,  «BAHOR  PLASTICS» МЧЖ ҚК,  «BUXARA SHATEN  CLEAN» МЧЖ,  «HUSHBUY COSMETICS»  МЧЖ ҚК бугунги кунда вилоятнинг асосий экспорт қилувчи корхоналари ҳисобланади.

Бундан ташқари 5 турдаги маҳсулотлар ҳам синовдан ўтказилди.  

Лаборатория мутахассислари томонидан ювиш воситалари ва сирт фаол модддаларнинг халқаро стандартлар (ISO) ва давлатлараро стандартлар (ГОСТ) синов усуллари ўртасидаги қиёсий таҳлили тайёрланди.