Маълумки Республикамизда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Айниқса бозорлар ва савдо мажмуаларида сифати кафолатланган, тегишли сертификатлар асосида маҳсулотларни истеъмолчиларга етказиш долзарб муҳим масалага айланди.

Минг афсуски, сўнгги пайтларда халқимиз озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатидан қониқиш ҳосил қилаяптиларми?. Бозорларда, йирик савдо мажмуаларида истеъмолчиларга тақдим этилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати тўла кафолатланганми?, деган саволларига жавоблар қониқарсиз бўлмоқда.

Шу мақсадда “Ўзстандарт” агентлиги ва Истеъмолчилар Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Жамиятлари Федерацияси билан ҳамкорликда “Савдо объектларида сотилаётган товарларнинг сифати ва хавфсизлигини мониторинг қилиш ва камчилиги мавжуд товарларни ҳамма учун очиқ ахборот базасини юритиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарор лойихаси ишлаб чиқди.

Сир эмас, бугунги кунда тадбиркорлик фаолияти ривожланиши билан бир қаторда республикада ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва хизматларни сони ҳам ортиб бормоқда.

Шу билан бирга, савдо объектларида сифатсиз, стандарт талабларига жавоб бермайдиган ва қалбакилаштирилган маҳсулотлар сони ҳам кўпайиб бормоқда.

Ўтган давр мобайнида “Ўзстандарт” агентлигига савдо объектларида сифатсиз ва қалбакиллаштирилган маҳсулотлар устидан 1200 дан отиқ мурожаатлар келиб тушган.

Шунингдек, Истеъмолчиларни химоя қилиш Федерациясига уч мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахслардан шикоятлар келиб тушган.

Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчиларнинг маҳсулотнинг тайёрлашда ёки етказиб беришда виждонсиз муносабатлари ҳам бунга сабаб бўлмоқда.

Савдо объектларида қалбакилаштирилган, сифатини тушиши эвазига сунъий нархи пасайтирилган маҳсулотларни сотилиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг ривожланишига ҳам жиддий зарар етказмоқда.

Юқоридаги камчиликларни олдини олиш, ҳамда истеъмолчиларнинг ҳавфли ва сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида ушбу қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Мазкур қарор лойиҳасида савдо объектларида сотилаётган маҳсулотларни харид қилиб синовдан ўтказиш ва номувофиқ чиққан тақдирда камчилиги мавжуд товарларни ҳамма учун очиқ бўлган ахборот базасини юритиш назарда тутилган.

Ҳурматли истеъмолчи сизнинг мазкур қарор лойиҳасига муносабатингиз қандай? Таклиф ва мулоҳазаларингиз бўлса албатта биз билан ўртоқлашинг.

Таклиф ва эътирозларингизни 2018 йил 1 майгача «Ўзстандарт» агентлигига юборишнигиз мумкин.

Масъул шахс - Жамолиддин Мелибоев
Тел.: 202-00-11 (1023),  E-mail: info@standart.uz, tr@standart.uz