Вилоят марказидан узоқда жойлашган аҳоли ва тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида Хоразм вилояти Шовот туманида метрологик хизмат кўрсатиш шахобчаси ишга туширилди.

Шахобчада ўлчов воситаларини қиёслашга қаъбул қилиш, сақлаш, қиёслашдан қайтариб бериш ва мижозларни кутиб туришлари учун барча қулайликлар яратилган. Шахобчада кейинчалик сув ва электр хисоблагичларни қиёслаш ускунаси ўрнатиш мўлжалланган.

Шахобчани ишга туширилганлиги бўйича вилоят газ, электр ва сув таъминоти корхоналари хабардор қилинди.

Қайд этиш жоиз, республика миқёсида бугунги кунга қадар 14 та метрологик хизмат кўрсатиш шахобчаларига ишга туширишга эришилди ва уларда 41 мингдан зиёд ўлчов воситалари текширувдан ўтказилди.