Давлатимиз раҳбари томонидан юртимизда экспорт кўламини кенгайтириш ва импорт ҳажмини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилиб, бу иқтисодий соҳадаги энг долзарб вазифалардан бирига айланди. Андижон вилоятида  экспортга алоқадор ташкилотлар  вакиллари ва экспортёр корхоналарнинг раҳбарлари иштирокида ўтказилган семинар-йиғилиш айни шу масалага бағишланди. Мазкур семинар йиғилишда Андижон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази номидан “Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” вакиллари хам иштирок этди.

Ўтказилган семинарда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар, қонунчилигимизга киритилган ўзгаришлар, тадбиркорлар учун яратилган имкониятлар ҳақида тегишли ташкилотлар вакиллари томонидан маълумотларни тақдим этдилар. Олиб борилган таҳлилил натижаларига кўра, айрим йўналишларда ўсишга эришилмаётгани ҳақида йиғилганлар маълумот берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тизимда амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, яратилаётган имкониятлардан фойдаланган ҳолда экспорт ҳажмини ошириш борасида тадбиркорлик субъектлари раҳбарларини қийнаётган муаммолар ўрганилди ва тегишли муассалар олдига янги лойиҳаларни амалга оширишда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш юзасидан тушунчалар берилди.

Йиғилиш якунида мутахассислар томонидан иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилди.