Миллий матбуот марказида  “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлари ҳақида матбуот анжумани ташкил этилди

Республикамизнинг нуфузли ОАВ лари қатнашган мазкур анжуманда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов ва Республика синов ва сертификатлаштириш маркази директори ўринбосари Ф.Самадов ҳамда бир гуруҳ масъуллар иштирок этдилар.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш мақсадида, бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш, экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр секторнинг экспорт салоҳиятини сезиларли даражада ошириш устувор вазифа сифатида белгиланган.

АҚШнинг изланишлар маркази ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон озиқ-овқат “хавфсизлиги” рейтингида дунёда 64 ўринни эгаллади. Бир йил олдин Ўзбекистон 75 ўринда эди.

Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш борасида самарали ишлар олиб борилаётганлиги сабабли, мамлакатимиз йилдан-йилга дунё рейтингида юқорилаб бормоқда.

Бу борада “Ўзстандарт” агентлиги, “Республика ССМ” ДК томонидан ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда, жумладан:

- лабораторияларни моддий техник базаларини модернизация қилиш, замонавий ускуналар билан таъминлаш;

- халқаро стандартларни амалиётга жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

Корхонамиз қошидаги халқаро талабларга жавоб берадиган, замонавий жиҳозланган Кимё-биология лабораторияси озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини синаш ҳамда уларнинг сифат кўрсаткичлари аниқлашга ихтисослаштирилди. Лабораториянинг аккредитация доираси, маҳсулотларни синаш бўйича 770 та (шундан 30 та халқаро ИСО стандартлари) синов услубларига кенгайтирилди.

Айни пайтда, лабораторияларни аккредитация доирасини маҳсулотларнинг қўшимча синов услублари бўйича яна 180 та стандартга (шундан 28 та ИСО, 92 та ЕЭК ООН халқаро стандарт) кенгайтириш,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935 сонли қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар дастурига мувофиқ  лабораторияларимизни янада ривожлантириш ва  уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш  ишлар олиб борилмоқда.

Республика синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан 2017 йилда фақатгина Кимё-биология лабораториясини модернизация қилиш учун 140,0 минг.доллар маблағ сарфланиб, 10 дона замонавий ускуналар ҳарид қилинди, лабораториянинг аккредитация доираси озиқ-овқат маҳсулотларини қўшимча синов услублари ўзлаштирилди.

Ушбу мақсадларга жорий йилда яна қўшимча 412,0 млн.сўм ажратилиб, 11 дона чет эл ускуналарини ҳарид қилиб,  амалиётга жорий этиш режалаштирилган.

Шунингдек, хорижий гранд маблағларини жалб этиш бўйича 2018 йилнинг 1-чорагида Кореянинг KOICA дастури орқали гранд маблағлари ҳисобига 540 минг АҚШ доллар қийматига эга бўлган 3 дона замонавий  синов ускуналари ўзлаштирилиб, ушбу ускуналар ёрдамида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг хавфсизлик кўрсаткичларини (маҳсулотларнинг пестицид қолдиқлари, токсик элементлари, микотоксин) аниқлаш имконияти яратилди.

Озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли халқаро стандартлар ўрганилиб, уларни тадбиқ этиш тизимли равишда олиб борилмоқда. Ушбу йўналишда Республикамизда ҳозиргача жами 3,5 мингдан зиёд халқаро стандартлар қабул қилинди.

Қишлоқ ҳўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати кўрсаткичлари акс этган 77 та ЕЭК ООН халқаро ва 15 та давлатлараро стандартлар ҳамда халқаро 25 та ФАО/ВОЗ комиссияси томонидан ишлаб чиқилган стандартлари амалиётга тадбиқ этилди.

Халқаро услубларни амалиётга жорий қилиш, олиб борилган синовларнинг халқаро даражада тан олинишига эришиш мақсадида ушбу лаборатория 2016 йилда Туркиянинг халқаро аккредитация идораси (ТуркАК) томонидан аккредитациядан ўтказилди.

Республикамизда етиштирилаётган ўрик маҳсулоти эталон сифатида халқаро стандартларга киритилди. ИСО 22000 ва “Халол”, “Global G.A.P” ҳамда ОРГАНИК стандартлари жорий этилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш ва  экспорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтиришда Республикамизда “ҳалол” стандартининг жорий этилиши ҳам муҳим роль ўйнайди.

Озиқ-овқат маҳсулотларига мувофиқлик сертификатларини расмийлаштириш ҳақида гапирадиган бўлсак, сизларга маълумки, Республикада ишлаб чиқариладиган ва четдан келтириладиган барча озиқ - овқат маҳсулотларига албатта мувофиқлик сертификати расмийлаштирилиши шарт. Бунда авваломбор маҳсулотларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари синовдан ўтказилиб, шундан сўнг амалдаги (шу жумладан халқаро) стандартлар асосида сертификат берилади. 

Марказнинг сертификатлаштириш идоралари томонидан 2017 йилда озиқ-овқат маҳсулотларига жами 1023 та, 825 та, 3-чизма бўйича 122 та ва бошқа схемалар бўйича 76 та) мувофиқлик сертификати расмийлаштириб берилган. 2017 йилги сертификатлаштириш ишлари натижасида 897 млн. 273 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз деб топилган.

2018 йил биринчи чоракда сертификатлаштириш ишлари натижасида республика маркази томонидан 1 млярд саккиз юз милн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз деб топилди.

Бундан ташқари, мутахассисларимиз томонидан, жисмоний шахслардан келиб тушган мурожаатларга асосан, савдо дўконларида сотилаётган маҳсулотларнинг сифатини аниқлаш бўйича назорат харидлари ҳам ўтказилиб,  тегишли хулосалар  берилмоқда. (2017 йилда 3 та, 2018 йил
1-чоракда 1 та назорат ҳаридлари ўтказилиб, 23 турдаги маҳсулотлар сифати бўйича хулосалар берилган.)

Мисол учун: Ўтган двр мобайнида Тошкент шаҳри савдо дўконларидан харид қилинган ва текширилган 6 турдаги 56 намуна сут, колбаса маҳсулотларининг 18 намунасида камчиликлар аниқланиб,ушбу маҳсулотларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган сертификатлаштириш идоралари томонидан камчиликларнинг бартараф этилиши назоратга олинган.

Қайд этиш жоизки, кўрилган чоралар кўп ҳолларда ижобий натижа бермоқда. Масалан, Тошкентдаги “BIO NATURAL FOOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган сут ва сут маҳсулотлари физик-кимё, ҳамда хафсизлик кўрсаткичлари бўйича синовдан ўтказилиб, камчиликлар кўрсатилгандан сўнг

такроран ўрганилганда, ушбу камчиликларнинг бартараф этилганлиги, синовдан ўтказилган маҳсулотлар меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқ деб топилганлиги аниқланди.

Дўконлардан танлаб олинган жами 63 турдаги сут, колбаса, ичимлик суви каби махсулотлар лаборатория синовларидан ўтказилди ва синовлар натижасига кўра 30 турдаги маҳсулотлар меъёрий ҳужжат талабларига мос эмаслиги аниқланди.

Учрашув сўнгида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.