“Ўзстандарт” агентлиги  Бош директори ташаббуси билан соҳада меҳнат қилаётган ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бунинг учун тизим ва ташкилотлардаги иқтидорли ёшларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, уларга хорижий тилларни ўргатиш ва маданий-маърифий учрашувларни тизимли ташкил этиш  ижобий самара беради.

Шу мақсадда Анджон Синов ва сертификатлаштириш маркази “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш буюроси” мутахассиси Дилнозахон Бойкишиеванинг ташаббуси ва сайи-ҳаракати билан изланувчан, ташаббускор ва фаол ёшлар билан ишлаш, кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда ёшлар  бўйича сиёсатини  олиб  бориш мақсадида, Андижон Машинасозлик институтининг “Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш” йўналиши талабалари томонидан ташкил этилган “Талабалар илмий уюшмаси” ёш олимлари билан семинар-учрашув ташкил этилди.

Ўтказилган семинар учрашувнинг асосий мақсади ёшларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш, уларнинг илмий изланишлар билан шуғулланишида соҳага оид долзарб мавзуларни танлашга кўмаклашиш ва ёшлар ўртасида илмий салоҳиятни оширишдан иборат бўлди.

Учрашувда ёшларга “Узстандарт” агентлиги томонидан республикамизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хафвсизлиги, сифати ва рақобатбардошлилигини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Бундай учрашувлар келгусида ҳам тизимли равишда ўтказилишига келишиб олинди.