Жорий йилнинг 10 июн  куни  соат 10.00 да “Ўзстандарт” агентлигининг катта мажлислар залида,  аҳолини хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари  билан таъминлашнинг долзарб  масалаларига  бағишланган  семинар  ташкил  этилади.

Мазкур  амалий семинар “Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан ташкил этилмоқда. Шунингдек тадбирда, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  бир  гуруҳ  депутатлари  ва бошқа ҳамкор ташкилотларнинг  вакиллари  ҳам  қатнашишлари кутилмоқда.

Манзил.  Тошкент шаҳри,  Олмазор тумани,                                                                                                 
Фаробий кўчаси 333а уй

Ахборот хизмати