Ташаббус ва таклиф. Ҳар бир соҳанинг ривожи ва юксак тараққиётга эришуви осон бўлмайди. Бунинг учун аввало зарур ташаббуслар, халқаро тажрибалар ва пухта ўйланган дастурлар муҳим аҳамият касб этади.

Сир эмас ҳозирда юртимизда барча соҳаларни ривожлантириш мақсадида тан олинган халқаро миқёсидаги тажрибаларни қўллаш орқали янги лойиҳаларни амалиётга кенг жорий этиш муҳим масалага айланди.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовнинг ташаббуси билан тизим ва ташкилотларга хорижий ҳамкорлар билан биргаликда қўшма корхоналарни ташкил этиш ва бу жараёнда истиқболдаги манфаатга асосланган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратиб келинмоқда.

Мазкур масалаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан Қашқадарё Синов ва сертификатлаштириш маркази янги таклиф билан чиқди. Бу ҳам бўлса Қарши шаҳрида Янги замонавий марказлашган “Кампус” синов лаборатория комплекси қурилиши билан боғлиқ лойиҳа режаси. Албатта, режали ва пухта ўйланиб тузилган лойиҳалар бугун бўлмаса эртага  албатта  амалга ошмай қолмайди.

Қашқадарё Синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси келгусида ўзининг ижобий натижаларини беришига шубҳа йўқ.