Андижон Синов ва сертификатлаштириш марказига  шаҳардаги енгил автомобилларнинг ички бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи “Уз-ДонгЯнг Ко” қўшма корхонасига ХХРнинг Шанхай шаҳридаги автомобил компонентларини синовлардан ўтказишга ихтисослашган, халқаро даражада аккредитациядан ўтган “RELIABLI ANALISIS” компаниясининг вице президенти Виктор Ван бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Компания  делегацияси ва вилоятдаги автомобилсозлик соҳасидаги қўшма корхоналарнинг аккредитацияланган лабораторияларининг вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

 Учрашувда “RELIABLI ANALISIS” компанияси вакиллари томонидан автомобил компонентларини тест синовларидан ўтказиш бўйича лаборатория фаолияти юзасидан маълумотлар берилиб, кўргазмали маълумот тақдим этилди.

Ташрифнинг иккинчи куни “RELIABLI ANALISIS” делегацияси билан Андижон ССМ-ДК нинг Машинасозлик  ва  электротехника  маҳсулотларини синаш лабораториясида учрашув ўтказилди.  Учрашувда марказнинг МЭМС лабораториясининг ташкил этилиши, техник  имкониятлари, фаолияти ва автомобил компонентларини синовлардан ўтказиш жараёнлари  юзасидан делегация вакилларига маълумотлар тақдим этилди.  Учрашувда  марказ  ва“RELIABLI ANALISIS” лабораторияси  билан ўзаро хамкорликни йўлга қўйиш, соха бўйича қўшма корхона ташкил қилиш масалалари мухокама қилиниб, таклифлар билдирилди.“RELIABLI ANALISIS” вице президенти Виктор Ван бу масалани техник–иқтисодий жихатларини ҳисобга олган ҳолда компания раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқлигини таъкидлаб,  бу соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни ташкил этиш зарурлигини маълум қилди.