Маълумки  “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати томонидан Республикамиздаги нуфузли ОАВ лари билан тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шу боис Агентлик тизимида олиб борилаётган ўзига хос янгиликлар, тажрибалар ҳамиша журналистлар нигоҳида.

Бугун “Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати ҳамда Чирчиқ Синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Медиатур ташкил этилди. Бундан кўзланган асосий мақсад, Марказ томонидан амалга оширилаётган ишлар, шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналарига кўрсатилаётган амалий ёрдам ва аҳоли учун яратилаётган қулайликлар хусусида журналистларга маълумот беришдан иборат.

Ташкил этилган Медиатур давомида ОАВ лари ходимларига Россиянинг РОССТСЕЛМАШ заводи билан янги комбайн ишлаб чиқариш жараёни ва “Русский ресгистр” ассоциацияси томонидан сертификатланган халкаро ISO9001:2015 стандартининг  афзалликлари ва уни ишлаб чиқаришда қўлланилиши ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг меҳмонларга “МАКСАМ-ЧИРЧИК” АЖда жорий қилинган ҳамда сертификатланган ISO 9001:2015, ISO 14001, OHSAS 18001, ISO 50001, ҳозирги кунда стандартларнинг моҳияти ва афзаликлари ҳамда ютуқлари ҳақида корхонанинг сифат бўйича вакили Р.Қуралова  батавфсил маълумот берди.

Марказ томонидан аҳоли ва тадбикорлар учун яратилаётган қулайликларни кўрсатиш мақсадида, ҳисоблагичларни қабул қилишда Бўстонлиқ туманида ташкиллаштирилган метрология шахобчасининг фаолияти билан яқиндан таништирилди.

Учрашув давомида ОАВ ларига марказнинг сертификатлаштириш бўлими томонидан “Экспортер” корхоналарга кўрсатилаётган амалий ёрдам тўғрисида, корхоналар мисолида сертификатлаштириш бўлими бошлиғи Юлдуз Примкулова кўргазмали маълумотни тақдим этди.

Бир сўз билан айтганда бундай Медиатур бошқа марказлар томонидан ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.