Андижон синов ва сертификатлаштириш маркази-давлат корхонасининг ташаббуси билан, СМСИТИ нинг кадрлар малакасини ошириш маркази билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида метрология йўналиши бўйича ўқув курслари ташкил қилинди.

Малака ошириш курслари “Масса ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш” (21.05.2018 й.-09.06.2018 й) ва “Ҳажм ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш” (21.05.2018 й. - 02.06.2018 й) ихтисослиги бўйича бўлиб ўтди. Курсларда “Ўзстандарт” агентлигининг Фарғона водийсидаги марказлари, водий вилоятларидаги калибрлаш корхонлариҳамда соха бўйича корхона ва ташкилотлардан мутахассислар иштирок этдилар. Курсларда маърузаларни Андижон ССМ-ДКнинг малакали мутахассислари ўқиган бўлиб, оралиқ ва якуний имтихонларни Андижон ССМ-ДК рахбари И.Д.Қосимовва СМСИТИ етакчи мутахассиси Ё.Ёқубжоновлар ўтказдилар. Якуний назорат ишлари жорий йилнинг 9 июн куни бўлиб ўтди.

Ахборот хизмати