Навоий Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда  Синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси ҳамкорлигида,  вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган АГТКШ ва АГТШ раҳбарлари ҳамда иш юритувчилари иштирокида учрашув ва  семинар ташкил этилди.

Йиғилишни– Навоий Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи У.А.Камолов ҳамда “Ўздавнефтгазинспекция” Навоий  вилояти ҳудудий бўлими бош технологи Н.Аминовлар семинар йиғилишни очиб, Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасидан 2018 йилнинг 1 июнь куни соат 20:00 да олинган маълумотга асосан, 2018 йилнинг 1 июнь куни соат 16:42 ларда Фарғона шаҳар, Қиргули мавзеси, Ш.Рашидов кўчаси 1-уйда жойлашган “Миг Оил Метан” масъулияти чекланган жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш шахобчасининг 7-колонкасида, Қўштепа тумани “Сармазор” қишлоқ фуқаролар йиғини, “Шижоаткор кўчасида яшовчи 1958 йилда туғилган С.Сулаймоновга тегишли давлат рақами 40 Е 816 РА “Нексия” автомобилига метан газ қуйиш жараёнида Хитой давлатида 2012 йилда ишлаб чиқарилган 72 кгли СНГ-2 русумли баллонини ёрилиши натижасида портлаш содир бўлган.

Портлаш натижасида, шаҳобча оператори Фарғона шаҳар, Абдулла Қодирий кўчаси, 1-уйда яшаган, 1996 йилда туғилган Махамаджон Шавкатов воқеа жойида вафот этган.

Шунингдек, 6-калонкада турган давлат рақами 40 М 110 JA “Ласетти” автомобили эгаси Ёзёвон тумани Қоратепа қишлоғида яшовчи 1980 йилда туғилган Иброҳим Отабоев енгил тан жароҳати билан РШТЁИМ Фарғона филиалига ётқизилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан дастлабки тергов олди текширув ишлари олиб борилмоқда.

Автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шаҳобчаларида техникавий ва ишлаб чиқариш назоратини ташкил қилиниши, ишларни бехатар олиб бориш учун хавфсизлик қоидалари бўйича аттестациядан ўтган масъул ходимларни буйруқ билан тайинланиши, автомобилларга сиқилган газ тўлдириш компрессор шаҳобчалари ускуналари, мавжуд босим остида ишлайдиган идишларни амалдаги қоидалар талаблари бўйича техник синовлардан ўтказиш, хизмат муддати ўтган босим остида ишлайдиган идишларни металл ҳолатини махсус корхоналар орқали текширтирилиши, ўз вақтида режа асосида профилактика таъмирлаш ишларини олиб бориш, хавфсизлик клапанларининг созлиги, резина шлангларини синовдан ўтказиш, кўрсатилган ишга тиббий жиҳатдан лойиқ шахсларни ихтисослашган ўқув марказларида ўқитилиб, техник эксплуататция, хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоидалари бўйича билимларини текширилиб кейин ишга қўйилиши, билимлари кейинчалик амалдаги қоидалар талаблари асосида даврий текширилиб борилиши кераклиги ва автамобилларга ўрнатилган газ баллонларини тўлдиришда тасдиқланган технологик регламент талабларига, газ баллонларини тўлдириш, лицензияга эга бўлган газ тўлдириш шаҳобчалари орқали амалга оширилиши, лицензияга эга бўлмаган шаҳобчаларда газ баллонларини тўлдирилиши ман қилиниши, мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган, техник синовдан ўтмаган ёки синов муддатлари ўтиб кетган, клеймо ёзуви бўлмаган, вентеллари носоз бўлган, корпуси механик лат еган баллонларни, газ билан тўлдирилиши қатъиян ман қилиниши, газ тўлдиришга мўлжалланмаган баллонларни автомобилларга ўрнатиш ҳамда уларни газ билан тўлдириш таъқиқланиши, техник синовдан ўтмаган босим остида ишлайдиган идишларни ишлатиш қатиян таъқиқланиши зарурлиги ҳақида атрофлича тушунтириш берилмоқда, шу билан бир қаторда рухсатномага эга бўлган, бугунги кунда фаолият кўрсатаётган сиқилган газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган синов пунктларида амалга ошириш мақсадга мувофиқ бўлади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 11-ноябр кунидан “Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида”ги 326-сонли қарори билан автотранспорт воситаларига газ тўлдиришда хавфсизликка риоя қилишни таъминлаш ва давлат назоратини олиб бориш тартиби белгилаб қўйилганлиги бўйича тушунча берди.

 Навоий Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи У.А. Камолов ҳамда  Навоий синов ва сертификатлаштириш маркази Давлат корхонаси директори А.С.Жўраев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 апрелдаги “Муомалага чиқарилаётган ғилдиракли транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент” тўғрисида №237-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги №326-сонли қарори билан тасдиқланган “Сиқилган табиий газ, суюлтирилган газ дизель ва газ ёқилғиси аралашмаси билан ишлайдиган транспорт воситалари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти тўғрисида ва назорат ўлчов воситаларини синовдан ўтказиш муддатлари тўғрисида тегишли тартибда тушунчалар берди.

 Навоий вилоят ИИБ ЁХБ бошлиқ ўринбосари Ф.Пўлатов сўзга чиқиб, Навоий вилоят ҳудудида фаолият кўрсатаётган АГТКШ ва АГТШларда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш ва уларни олдини олиш бўйича қилиниш керак бўлган ишлар юзасидан семинар қатнашчиларига тушунча берди ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик натижасида содир бўлган воқеалар юзасидан видео ролик намойиш қилинди.

 Навоий вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари майор Ў.Маматов сўзга чиқиб, ҳозирги кунда АГТКШларда фавқулотда вазиятларни олдини олиш юзасида ўрганишлар олиб борилаётганлиги ва ўрганишлар даврида АГТКШлар томонидан бир қанча камчиликларга йўл қўйилганлик ҳолатлари кузатилганлиги айтиб ўтилди. АГТКШларида белгиланган талаблар асосида ишларни ташкил этиш, яъни АГТКШда ишловчи ишчиларни касбий билимини ошириш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ишчи-ходимлар махсус кийимлар билан таъминлаш, кечаю-кундуз доимий назоратни кучайтириш ва ҳар бир смена ходимлари билан иш бошлашидан олдин махсус йўриқнома (инструктаж) ўтказишни йўлга қўйиш кераклиги юзасидан тушунчалар берди.

Ахборот хизмати