Бугун “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов раислигида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тизим ва ташкилот раҳбарлари ҳамда ҳудудий бошқарма ҳамда марказ раҳбарлари иштирок этдилар.

Таҳлилий ва танқидий руҳда ташкил этилган йиғилишда асосан, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК тизимига қарашли ҳудудий марказлари томонидан харид қилинган ва қилинаётган жиҳозлардан самарали ва мақсадли фойдаланишнинг истиқболлари ва тизимга хорижий ҳамкорларни жалб этган ҳолда қўшма корхоналарни ташкил этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Йиғилишда “Ўзстандарт” агентлиги бошқарма бошлиғи М.Тўрахўжаев ва “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” ДК директори ўринбосари Ф.Самадов, ҳамда Хоразм, Жиззах, Самарқанд ва Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий марказларининг директорлари юқоридаги вазифаларнинг ижроси юзасидан ҳисобот бердилар.

Йиғилиш сўнгида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримов барча тизим-ташкилот раҳбарлари ва ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳамда марказ директорларига истиқболда турган масалаларнинг ечимига янада эътиборли бўлишларини таъкидлади.

Информационная служба