“Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси билан ташкил этилган халқаро анжуман меҳмонлари белгиланган дастурга асосан қадимий ва навқирон Самарқанд вилоятига ташриф буюрдилар.

Сир эмас, юртимизга меҳмон бўлиб келаётган ҳар бир инсон замонавий Тошкент қиёфасига катта қизиқиш билан нигоҳ ташласаларда, тарихий обидаларимизга эса жуда катта ҳайрат ва ҳурмат билан талпинаётганлари маълум бўлмоқда.

Меҳмонлар бугун эрта тонгда Самарқанд шаҳрида тантанали кутиб олинди. Сайёҳат давомида иштирокчилар қадимий шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиш асносида, муқаддас қадамжоларни зиёрат қилмоқдалар.

Ахборот хизмати