Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айникса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида жойларда спорт мусобақалари ташкил этилмоқда. Спорт билан шуғулланиш инсонда нафақат жисмоний ҳолатни яхшилайди, балки ақлий фаолиятни ҳам ривожлантиради. 

 Ўзбекистон Республикаси Президентининиг 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сонли «Жисмоний тарбия спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида  «Ўзстандарт» агентлиги бош директорининг 2018 йил 6 июндаги №204-сонли «Спорт мусобақасини ўтказиш ҳақида»ги буйруғи билан “Ўзстандарт” агентлиги ва тизим ташкилотлари ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ҳудудларга бўлинган  ҳолда ўтказилиши режалаштирилган.

Жорий йилнинг 5 июл куни тасдиқланган жадвал асосида спорт мусобақасининг I- босқичи Қарши шаҳрида Қашқадарё ССМ ДК ҳамда Сурхондарё ССМ ДК ишчи-ходимлари ўртасида спортнинг футбол, стол тенниси, арқон тортиш, югуриш, шахмат ва шашка турлари бўйича  ўтказилди. Мусобақада жами 31 нафар ходимлар иштирок  этдилар.

Қизғин ва муросасиз кечган баҳслар натижасига кўра спортнинг  футбол, стол тенниси, арқон тортиш  ҳамда югуриш турлари бўйича Қашқадарё ССМ ДК ходимлари, шахмат ва шашка спорт турлари бўйича эса Сурхондарё ССМ ДК ходимлари устунлиги билан  якунланиб мусобақанинг кейинги босқичларида иштирок этиш имкониятига эга бўлдилар.

Бу каби спорт мусобақаларини ташкил этилиши шубҳасиз ишчи ва ходимларни маданий ва маънавий хордиқ чиқаришлари ҳамда улар ўртасида  соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, саломатликларини тиклашга кўмаклашиш, турли хил касб касалликларини олдини олиш, меҳнат самарадорлигини оширишларида  хизмат қилади.

Ахборот хизмати