Бухоро Синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан ташкил этилган навбатдаги маънавият соатининг асосий мавзуси гўзал ахлоқ ва одоб масаласига бағишланди.

Маърифий учрашувни Марказ директори А.Мухторов кириш сўзи билан очиб, инсонни инсон қилиб, мартабасини кўтарадиган фазилатлардан бири бўлган одоб-ахлоқ масаласи эканлигини таъкидлаб,ҳар бир ходим учун муомила маданияти, ўзаро самимий муносабатда бўлиш, мижозлар билан тўғри сўзлашиш каби фазилатларни шакиллантириш муҳимлигига эътибор қаратди.

Шундан сўнг маърифий учрашувга таклиф этилган Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Жондор тумани “Дарвеши” жомеъ масжидининг имом хатиби Х.А.Рўзиевга сўз берилди.

У ўз маърузасида инсон учун гўзал ахлоқий фазилатларнинг нақадар муҳим экалиги юзасидан қизиқарли ва инсонни мушоҳадага ундайдиган мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Ҳақиқатдан ҳам диний ва дунёвий илимларда гўзал ахлоқ инсонни доимо  хулқга, хуш муомилага, ўзаро меҳр-оқибатга, катталарга иззат-ҳурмат, кичикларга эса раҳм-шафқатли бўлишга, ўзгани айб-нуқсонларини ва саҳв-хатоларини кечиришга ва ҳоказо каби гўзал ахлоқлар билан зийнатланишларига олиб келади.       Зеро, муқаддас китобларда “Мўминларнинг ичида энг имони комили хулқи чиройли бўлганидир” дея бежиз таъкидланмаган.

Маърифий учрашув якунида ходимлар ўзлари учун муҳим бўлган саволларига жавоб олдилар.

Ахборот хизмати