Ҳар бир давлат ўз тараққиёт йўлида ғов бўладиган коррупция, таъмагирлик ва порахўрлик иллатларига қарши кескин чора кўрмаса кўзлаган тараққиётга эриша олмайди.

Мамлакатимизда сўнгги икки йил давомида олиб борилаётган ислоҳотлар ва бевосита тараққиётимизга соя солаётган иллатларга қарши муросасиз кураш олиб борилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан республикамизнинг барча ҳудудларида “Коррупция тараққиёт кушандаси” мавзусида амалий давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.

Бухоро Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш марказининг ташаббуси билан ташкил этилган давра суҳбати кўпчиликда яхши таъсурот қолдирди.

Синов ва сертификатлаштириш маркази биносида ташкил этилган давра суҳбатига Бухоро вилояти прокуратураси, ички ишлар, жиноят ишлари бўйича суди ва адлия бошқармаси ҳамда савдо-саноат палатасидан вакиллар таклиф этилди.

Шунингдек семинар ишида “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг матбуот котиби А.Расулов, юристконсульт Э.Рахмонов ва Республика синов ва сертификатлаштириш маркази бош мутахассиси Н.Мухитовлар иштирок этдилар.

Семинар давомида сўзга чиққанлар коррупцияни олдини олиш ва бу борада эътибор бериладиган жиҳатларга тўхталиб ўтдилар.

Учрашув сўнггида ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Ахборот хизмати