Халқимизда  соғ танда соғлом ақл, деган нақл бежиз айтилмаган. Ҳеч кимга сир эмас, спорт бу  умримиз охирига қадар соғлом ҳаёт кечиришнинг асосий шартларидан. У ёш ҳам, жой ҳам, ҳаттоки шарт-шароит ҳам танламайди. Унинг кўринишлари, шакллари, усуллари кўп. 

“Ўзстандарт” агентлиги томонидан тизимда фаолият кўрсатаётган ходимларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида футбол, арқон тортиш, шахмат-шашка, югуриш каби спорт турларини кучайтириш мақсадида спорт тадбирлари ташкил этилди.

Мазкур тадбирлар “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги барча ташкилотлар ўртасида ўтказилмоқда. Ушбу тадбир  100 дан зиёд ёшларни ўз бағрига олди.   Спорт тадбири сўнггида ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.

Ахборот хизмати