Мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини ривожлантиришга ва юртимиз ҳаётида юз бераётган ижобий ўзгаришларни кенг оммага тўлақонли етказишлари учун зарур эътибор кўрсатилмоқда.

Бугунги тезкор замонда юртдошларимизда холис ахбортга бўлган эҳтиёжлари кучайиб бораётган бир пайтда ОАВ лари ходимларидан тезкорлик, холислик ва бирор бир жараённи ёритишда унга адолатли ёндошишлари талаб этилади.

Республикамиз ҳаётида телеканалларнинг ўрни кун сайин муҳим аҳамият касб этмоқда.Ҳозирда бошқа вазирлик ва идоралар қаторида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси тизимидаги телеканаллари ҳам жойларда ижодий учрашувларни ташкил этишга киришдилар.

“Дунё бўйлаб”- телеканали ижодкорлари “Ўзстандарт” агентлиги Ўзбекистон миллий метрология институти жамоаси билан учрашувни ташкил этди.

Дастлаб меҳмонларга институтнинг замонавий лабораториялари ва у ердаги шароитлар хусусида тўлиқ маълумот берилди. Шундан сўнг мажлислар залида ходимлар ва ижодкорлар ўртасида савол-жавобларга бой учрашув бошланди.

Томошабинларимиз телеканал ижодкорлари томонидан тайёрланиб келинаётган “Тавфсилот”, “Борлиқ синоати”, “Мафтункор Ўзбекистон”, ”Орнитолог” каби ўнлаб қизиқарли кўрсатувларни катта қизиқиш билан томоша қиладилар.

Учрашув давомида Миллий метрология институти ходимлари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар.

Ахборот хизмати