Жорий йилнинг 6 август куни “Ўзстандарт” агентлигида Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири ўринбосари А. Назаров ва вазирликнинг бошқарма болиқлари ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг Бош директори ўринбосари Ж. Шукуров ва агентликнинг бошқарма бошлиқлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3855 сонли Қарорига мувофиқ, “Ўзстандарт” агентлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида “Ўзстандарт” агентлиги тизимида инновацион ривожланиш бўйича қўшма “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш ва унинг ойлик назоратини юритишга келишиб олинди.

 

Ахборот хизмати