Ўзбекистон миллий метрология институти давлат корхонаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 январдаги ПП-2727-сонли Қарори асосида “China Railway Tunnel Group Co., Ltd.” корхонаси номига келтирилган ўлчов воситаларини сертификатлаштириш учун мурожаат қабул қилди.

“Шаргункўмир” АЖ томонидан йилига 900 минг тонна кўмир ишлаб чиқариш учун “China Railway Tunnel Group Co., Ltd.” компанияси билан шартнома имзоланган. Ушбу шартнома асосида келтирилаётган ўлчов воситалари, синов ускуналарини сертификатлаштириш ва синов ишларини амалга ошириш учун институтнинг 7 та мутахассиси Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида хизмат сафарида бўлиб, сертификатлаштириш ва синов ишларини амалга ошириб келишди.

Ўлчов воситалари ва синов ускуналарини сертификатлаштириш органи томонидан “China Railway Tunnel Group Co., Ltd.” компаниясини 50 турдаги ўлчов воситалари ва синов ускуналарига юқоридаги Президент Қарори асосида бепул мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

Ахборот хизмати