11-12 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Сурхондарё вилояти Термиз шаҳри ва Афғонистон Ислом Республикаси Балх вилояти Хайратон шаҳарларининг “Шаҳарлараро ҳамкорлик учрашуви” бўлиб ўтди.

Учрашув, Афғонистон Ислом Республикаси билан дўстлик ва биродарлик ҳамда ижтимоий-иқтисодий, савдо, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида алоқаларни ўрнатиш мақсадида ўтказилди. Афғонистон Республикаси Хайратон шаҳар делегацияси таркибида Хайратон шаҳар Мэри, шаҳар мэри ўринбосари, шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, шаҳар ҳалқ таълими бўлим бошлиғи, шаҳар стандартлаштириш агентлиги бошқармаси бошлиғи, шаҳар транспорт бўлими бошлиғи,   Балх вилояти божхона хизмати бошлиғи, “ASTRAS” компанияси бошқарувчиси, “Аряна” телевидинияси раҳбарлари қатнашишди.

Делегация аъзоларини Сурхондарё вилояти ва Термиз шаҳрининг инвестицион  салохиятини  намоён этувчи тақдимот билан таништирилди, шундан сўнг меҳмонлар, “Карго маркази” га, “Афғон ўқув маркази”га, “Ҳалқаро лагер”га, “Термиз таъминот” МЧЖга, “Сурхон Сендвич” панеллари ишлаб чиқариш масканига, “Машҳура” диагностика марказига, “Сурхон ипаги” МЧЖга, Термиз шаҳар офтальмология марказига, Ал-Ҳаким ат-Термизий зиёратгохига, “Термиз Марвариди” санаториясига, Термиз туманидаги “Gold Dried Fruits Export” МЧЖга ташриф буюришди.

Шу жумладан, Сурхондарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ғ.Каримов ва Сурхондарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси директори Ф.Ҳамдамов иштирокида Хайратон шаҳар стандартлаштириш агентлиги бошқармаси бошлиғи Н.Эҳсонуллоҳни “Сурхондарё ССМ” ДКга таклиф этдилар. Ушбу учрашувда икки давлат ўртасида стандартлаштириш, синов, метрология, сертификатлаштириш соҳаларида ўзаро ҳамкорлик хусусида тажрибалар алмашилди ҳамда марказдаги мавжуд синов ва қиёслаш лабораториялар билан яқиндан таништирилди.

Ахборот хизмати